08.05.2024
164
“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк Ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан уруш ва меҳнат фахрийларини, барча юртдошларимизни табриклайди.
Аждодларни хотирлаш ва кексаларни эъзозлаш, азалий қадриятларимиз ҳисобланиб, ушбу кунда юртимизнинг бугунги тинч-осойишта ҳаёти учун жасорат кўрсатиб фидо бўлган ватандошларимиз хотирасини ёт этамиз зеро “Инсон азиз, хотира-муқаддас”дир.
Улуғ ва табаррук ёшларга етиб, сафимизда соғ-саломат, дуогўй бўлиб юрган фахрийларимиз нуронийларимизга бугунги миннатдор авлод номидан чуқур ҳурмат-эътиборимизни, меҳр-муҳаббатимизни изҳор этамиз. Ватанини ҳимоя қилишда жонини фидо қилган, халқимиз орзу қилган бугунги эркинлигимиз учун курашган миллий қахрамонларимизни руҳи олдида яна бир бор таъзим айлаймиз.
Тинч, осуда ва фаровон диёримизда, доимо тинчлик ва барқарорлик ҳукм сурсин, ватандошларимиз хонадонларига тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат, дастурхонларига файзу барака, оилавий фаровонлик тилаймиз.
Бугунги мунаввар ҳаётимиз учун жон фидо қилган барча қаҳрамонларимиз хотираси мангу барҳаёт бўлсин!
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз дўстлар!
“Ижтимоий фикр”
республика жамоатчилик
фикрини ўрганиш Маркази