20.03.2026
10
РАМАЗОН ҲАЙИТИ АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН!
Ҳурматли ватандошлар! “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази жамоаси номидан Сизларни муборак Рамазон ҳайити айёми билан самимий муборакбод этамиз.
Рамазон ҳайити — жамият маънавий ҳаётида алоҳида ўрин тутадиган, инсонпарварлик, бағрикенглик ва ижтимоий ҳамжиҳатлик каби қадриятларни мустаҳкамлайдиган улуғ айёмдир. Ушбу муборак кунларда аҳоли ўртасида ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамдардлик муҳити янада кучаяди, бу эса жамият барқарорлиги ва ижтимоий уйғунликнинг муҳим омили сифатида намоён бўлади.
Жамоатчилик фикрини ўрганиш амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, айнан шундай маънавий юксалиш даврларида фуқароларнинг ижтимоий фаоллиги, бирдамликка интилиши ва жамиятда кечаётган ўзгаришларга дахлдорлик ҳисси ортиб боради. Бу эса мамлакат тараққиётида инсон омилининг ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини яна бир бор тасдиқлайди.
Марказ фаолиятида ҳам инсон манфаатлари, унинг фикри ва муносабатини чуқур ўрганиш устувор вазифа ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, ҳайит айёмида қарор топаётган эзгу қадриятлар — ишонч, очиқлик ва ҳамжиҳатлик муҳити жамоатчилик фикрини шакллантиришда мустаҳкам ижтимоий асос бўлиб хизмат қилади.
Азиз ҳамюртлар сизларга мустаҳкам соғлик, хонадонларингизга тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тилаймиз. Ҳар бир оилада меҳр-оқибат, барака ва эзгулик ҳукм суришини тилаймиз.
Муборак Рамазон ҳайити айёми барчамизга қутлуғ бўлсин!


