184

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази Фуқаролар одам савдоси тўғрисида: хабардорлик, сабаблар ва қарши курашиш” мавзусида жамоатчилик фикри сўровини ўтказишни бошлади.

Мазкур жамоатчилик фикри сўровини ўтказишнинг мақсади фуқароларнинг Одам савдоси жиноят тури ҳақидаги хабардорлик даражаси, бугунги кунда мамлакатимизда одам савдоси муаммоси қандай кўринишга эгалиги, оммавий ахборот воситалари орқали одам савдоси тўғрисида жамиятни қай даражада хабардор этилаётганлиги, кимлар кўпроқ одам савдосидан жабр кўришади, одам савдосидан жабрланмаслик учун нималарга аҳамият бериш кераклиги тўғрисидаги аҳолининг фикр-мулоҳазаларини ўрганишга қаратилган.