30.09.2024
55
Ҳурматли илм аҳли, азиз устозлар ва мураббийлар! Аввало, Сизларни, сизларнинг тимсолингизда устоз деган шарафли номни улуғлаб келаётган юртимиздаги барча инсонларни “Ижтимоий фикр” РЖФЎМ жамоаси Сиз, азизларни Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан муборакбод этади!
Азиз устозлар — жамиятимизнинг маънавий ва интеллектуал тараққиётига беқиёс ҳисса қўшаётган зиёлиларсиз. Илм ва маърифат тарқатиш йўлидаги фидойилигингиз, шогирдларингизга йўл-йўриқ кўрсатишдаги масъулиятингиз ва сабр-тоқатингиз таҳсинга сазовордир.
Ҳар бирингиз ўқувчиларга билим берибгина қолмай, уларни инсоний фазилатларга, маърифатга ва олий мақсадларга етакламоқдасиз. Сизларнинг меҳнатингиз сабаб, бугун ёшларимиз спорт ҳамда илм-фан дунёсини забт этмоқда, жамиятимизда маърифатли авлод шаклланмоқда. Мамлакатимиз ривожланган давлатлар қаторида муносиб ўрин эгалламоқда, ёшларимиз эришаётган ютуқлари натижасида давлатимиз байроғи кўкларга кўтарилмоқда.
Хурматли устоз ва мураббийлар сизларнинг берган билим ва тажрибангиз, истеъдод ва маҳоратингизга суянамиз. Эътироф этмоқ керак, Сизлар – миллат келажагининг қудратли замини, ёшларнинг ақл ва маърифатга етакловчи бўйлагисиз. Ҳар бирингиз илмнинг бешиги, маънавий комилликнинг йўлбошчисисиз. Сизнинг фидойилигингиз ва сабр-тоқатингиз ҳеч қачон унутилмайди.
Марказимиз барча устоз ва мураббийларни касб байрами билан муборакбод этиб, шу шарафли касбингизда муваффақиятлар тилайди. Ҳар қадамингизда эъзоз ва ҳурмат сиз билан бўлсин. Устоз бўлиш каби буюк вазифани бажаришда сизларга мустаҳкам соғлик, сабр-тоқат, ёрқин ютуқлар тилайди. Шогирдларингиз сизларнинг номингиз билан фахрланиб, эришган муваффақиятлари билан қувонтирсинлар! Илм йўлидаги барча ишларингизда муваффақиятлар ёр бўлсин, ҳаётингизда эса тинчлик ва фаровонлик ҳукм сурсин!
Байрамингиз муборак, азиз устозлар ва мураббийлар!
“Ижтимоий фикр”
республика жамоатчилик фикрини
ўрганиш Маркази