25.04.2023
287
ЖОНЛИ ЭФИР
Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари мамлакатда ушбу эҳтиёжманд тоифага мансуб кишиларни барча фуқаролар билан тенг равишда тенг ҳуқуқ ва имкониятлар билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.
Мамлакатимизда бу йўналишда кейинги йилларда институционал ва норматив-ҳуқуқий база сезиларли даражада мустаҳкамланди. Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича Идоралараро кенгаш фаолият кўрсатмоқда, у давлат ҳокимияти органлари ва фуқаролик жамияти вакилларининг ушбу соҳадаги саъй-ҳаракатларини ягона платформада бирлаштиради. Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилиниши ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш жараёнида янги босқични бошлаб бергани алоҳида эътиборга моликдир.
«Dunyo bo`ylab» телеканалининг “Бевосита мулоқот” дастурида “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази директорининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари, социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) В.С.Алексеева билан «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини конституциявий мустаҳкамлаш» мавзусида бўлган суҳбатда янгиланаётган Конституциянинг янги таҳрири лойиҳасида мустаҳкамланган ушбу жиҳатлар, киритилаётган янгиликлар тўғрисида сўз борди ва суҳбатда у сўнгги йилларда ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида эришилган ютуқлар, ногиронлиги бўлган шахсларни тушуниш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларига муносабат жиддий ўзгариб бораётганини таъкидлади.
Мамлакат Асосий Қонуни лойиҳасида ижтимоий, иқтисодий, маданий объектлардан ва ахборотдан тенг равишда фойдаланиш учун барча фуқароларга тенг шарт-шароитлар яратилиши назарда тутилмоқда.
ВИДЕОМАТЕРИАЛ