274

БАЙРАМ ТАБРИГИ

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк Ғалабанинг 78 йиллиги муносабати билан уруш ва меҳнат фахрийларини, барча юртдошларимизни табриклайди ҳамда ўзининг чуқур ҳурмат-эҳтироми ва эзгу тилакларини билдиради.

Кўзда ёш, дилда чексиз изтироб ва чуқур шукроналик ҳисси билан нишонланадиган бу қутлуғ байрамда ҳозирги тинч, дориломон кунлар учун жанг майдонларида ҳалок бўлган ота-боболаримиз, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган юртдошларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этамиз, ўтганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирамиз. Ватан ва халқ озодлиги, келгуси авлодларнинг бахту саодати йўлида мардлик ва жасорат кўрсатган инсонлар, азиз фахрийларимиз хотираси олдида бош эгиб таъзим қиламиз.

Улуғ ва табаррук ёшларга етиб, сафимизда соғ-саломат, дуогўй бўлиб юрган фахрийларимизга бугунги миннатдор авлод номидан чуқур ҳурмат-эътиборимизни, меҳр-муҳаббатимизни изҳор этамиз. Азиз ва мўътабар фахрийларимизнинг беқиёс қаҳрамонлиги тинчликпарвар инсоният тарихига ёрқин ва буюк саҳифа бўлиб ёзилганини чуқур миннатдорчилик ҳисси билан эътироф этишдан бахтиёрмиз.

Нафақат тинч, осуда ва фаровон диёримизда, балки бутун жаҳонда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, дунё давлатлари ўртасида ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, мамлакатда миллатлар ва динлараро ҳамжиҳатликни, миллий мустақиллигимизни асраб-авайлашдек эзгу ниятлар йўлида дадил одимлаётган кўп миллатли, Янги Ўзбекистон халқига хонадонларида тинчлик-хотиржамлик, дастурхонларига файзу барака, оилавий фаровонлик тилаймиз.

Бугунги мунаввар ҳаётимиз учун жон фидо қилган барча қаҳрамонларимиз хотираси мангу барҳаёт бўлсин!

Байрамингиз муборак, азиз дўстлар!

 

 

“Ижтимоий фикр”

республика жамоатчилик

фикрини ўрганиш Маркази