44

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази хотин-қизларнинг ўз ижтимоий ва иқтисодий аҳволи, ҳаётдаги орзу-умидлари, мураккабликлар ва истиқболларини идрок этишига бағишланган кенг кўламли тадқиқот ўтказди.

Сўровда турли ёш тоифалари, таълим даражаси, бандлик соҳалари ва ижтимоий гуруҳларни ифода этувчи 18 ва ундан катта ёшдаги хотин-қизлар қатнашди. Тадқиқотнинг Марказ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган стандартлаштирилган миқдорий саволнома ёрдамида ўтказилиши объектив ва репрезентатив маълумотларни олиш имконини берди.

Тадқиқот замонавий хотин-қизлар учун долзарб бўлган мавзуларнинг кенг кўламини қамраб олди. Хусусан, хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи ва мамлакатда гендер тенгликни таъминлаш истиқболлари, хотин-қизларнинг меҳнат ва мартабада ўсишга муносабати, даромадлар ва оилавий ҳаётдан аёлларнинг қониқиш даражаси, шунингдек, давлат ва жамият томонидан қўллаб-қувватлашнинг фойдаланиш имкони мавжуд механизмларидан хабардорлик даражаси ҳамда яқин истиқболда хотин-қизларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини белгилашга оид таклифлар шулар жумласидандир.