21.02.2025
26
АЁЛЛАР ЎЗИ ҲАҚИДА: АҲВОЛ, УМИДЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР
Глобаллашув даврида аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишга қўшаётган ҳиссаси тобора ортиб бормоқда. Улар давлат бошқаруви, иқтисодиёт, таълим, тиббиёт ва тадбиркорлик соҳаларида фаол иштирок этмоқда. Бироқ меҳнат бозоридаги рақобат, гендер тенглиги муаммолари, ижтимоий ҳимоя ва оилавий мажбуриятларни бирлаштириш каби масалалар ҳали ҳам долзарблигини сақлаб қолмоқда
“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан “Аёллар ўзи ҳақида: аҳвол, умидлар ва истиқболлар” мавзусида жамоатчилик фикри сўровини ўтказишни бошлади.
Тадқиқот доирасида хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётига таъсир этувчи турли омилларни қамраб олади. Жумладан, аёлларнинг жамиятдаги роли, уларнинг шахсий ва касбий ривожланиш имкониятлари, меҳнат бозоридаги иштироки, ижтимоий ҳимоя ва ҳуқуқий кафолатлар, шунингдек, улар дуч келаётган муаммолар таҳлил қилинади. Шунингдек, уларнинг ҳаёт даражасини яхшилаш, касбий ўсиш ва мансабда илгарилаш йўлидаги асосий тўсиқлар ҳақидаги фикр-мулоҳазаларнинг ўрганишдан иборат.