20

Рамазон ойи – нафақат рўза тутиш, балки эзгулик, меҳр-мурувват ва бирдамлик ойидир. Рамазон ойида оилавий ҳамжиҳатлик, инсоний фазилатлар ва юксак қадриятлар янада мустаҳкамланади шунингдек, мусулмонлар учун рамазон инсон қалби ва руҳиятини поклаш, яхшилик қилиш, гуноҳлардан тийилиш ва маънавий юксалиш ойидир. Шу сабабли, мусулмонлар бу ойни улкан ҳурмат ва интизорлик билан кутиб оладилар.

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан “Фуқаролар рамазон ойи ҳақида” мавзусида жамоатчилик фикри сўровини ўтказишни бошлади. Мазкур тадқиқот доирасида рамазон ойининг жамият ҳаётида тутган ўрни ва аҳамиятини аниқлаш мақсад қилиб олинган.

Ушбу социологик сўров орқали аҳолининг Рамазон ойига бўлган шахсий муносабати, унинг кундалик ҳаётга таъсири ҳамда юртдошларимиз учун рамазон ойининг қайси анъаналари энг муҳими тўғрисидаги фикр мулоҳазаларини ўрганиш, ҳамда рамазон инсонларни хулқ-атворига қандай таъсир ўтказиши юртдошларимизнинг рамазон ойида хайрия ишларини қанчалик амалга оширишларини таҳлил қилишдан иборат.