05.08.2024
166
«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази матбуот хизмати раҳбари Дилдора Ахмедова Ўзбекистон-24 телеканалида “Ўзбек тўйларидаги дабдаба: бу анъанами ёки мода таъсири ?” мавзусида бўлиб ўтган давра суҳбатида эксперт сифатида иштирок этди.
Ўзбекистон-24 телеканалида “Ўзбек тўйларидаги дабдаба: бу анъанами ёки мода таъсири ?” мавзусида бўлган суҳбатда тўй масаласи Ўзбекистонда ҳар доим маиший ҳаётнинг энг муҳим қисмларидан бири бўлиб келганлиги, фарзанд, айниқса, қиз фарзанд вояга етган сари, унга сарпо ва тўй билан боғлиқ бошқа буюмларни йиғиш бошланиши, шу билан бирга, тўйларда дабдабали маросимлар, ортиқча сарф-харажатларга йўл қўйилаётгани оила бюджетига оғир юк бўлиб тушяпти. Аксарият оилалар қарз эвазига тўй қилиб, узоқ йиллар давомида топган даромадини қарзларни ёпишга сарфлашга мажбур бўлмоқда. Тўйларни ихчамлаштириш орқали оилалар катта миқдорда маблағларни иқтисод қилиши, жамиятда маиший низоларни камайтириш ҳақида сўз борди.