30.12.2024
232
Янги йил – бу фақат тақвимдаги янги сана эмас. Бу ҳар биримиз учун янги орзулар, янги умидлар, янги имкониятлар эшигини очадиган мўъжизавий палладир. Ушбу байрам ҳар бир юракда эзгу ниятлар уйғотади, оилавий бирдамлик ва қувноқлик билан бизларни янада яқинлаштиради. Мамлакатимизда Янги йил нафақат байрам, балки эзгу ниятлар билан янги ҳаётни қарши олиш рамзига айланган.
Юртимизда Янги йил муносабати билан шаҳарларимизда арчалар гўзал безатилган, кўчаларда чироқлар ва ранг-баранг ёритгичлар ўрнатилган. Кечки пайт шаҳарларимиздаги байрамона шукуҳ ҳар бир қалбни тўлдириши шубҳасиз.
Янги йил ўйинчоқлари ҳамда безаклари, миллий таомлар ва қувноқ ёрқин безаклар билан тўлган бозорлар ва ярмаркалар байрам кайфиятини янада жонлантиради.
Мамлакатимиздаги барча хиёбонларда, кўнгилочар жойларда савдо марказларида болажонларимиз учун қизиқарли арча байрамлари, театр-томошалари, машҳур санъаткорларнинг концертлари ва маданий тадбирлар ҳамма учун байрамона кайфият улашадиган муҳит шакллантирилган.
Янги йилни тоғлар бағрида қорли манзаралар остида кутиб олиш истагида бўлганлар учун тоғ дам олиш масканларида махсус тадбирлар ташкил қилинмоқда.
Юртимиздаги боқувчисини йўқотган болалар, кекса инсонлар ва кам таъминланган оилалар учун хайрия акциялари ўтказилиб, байрам қувончи ҳаммага улашилмоқда.
Азиз ватандошлар! Янги йил – орзулар ҳақиқатга айланадиган, қалбларда энг қувноқ ҳислар уйғонадиган айём. “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази жамоаси барчангизни Янги 2025 йил билан чин қалбдан муборакбод этади! Сизга эзгу ниятлар ва байрамона кайфият тилайди! Бу йил ҳаётингизга янги муваффақиятлар, тинчлик ва бахт олиб келсин. Ҳар бир кун қизиқарли саёҳатлар, қувончли лаҳзалар ва ёрқин ҳис-туйғуларга бой бўлсин.
Оилангиз тинчлик ва тотувликда яшасин, орзуларингиз амалга ошсин ва янги марралар сизга завқ бағишласин! Байрам дастурхонингиз тўкин-сочин, юракларингиз эса меҳр ва қувончга тўлсин!
Янги йилингиз муборак бўлсин Азизлар!