11.02.2025
48
“Интернетдаги фирибгарлик ҳолатлари ва фуқаролар хабардорлигини аниқлаш бўйича илмий тадқиқот”
Бугунги ахборотлашган рақамли тараққиёт даврида интернет орқали содир этилаётган фирибгарлик ҳолатлари жамиятимиз хавфсизлиги ва иқтисодий барқарорликка жиддий таҳдид солмоқда. Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, интернет фирибгарлиги ҳам маҳаллий, ҳам халқаро миқёсда амалга ошиши мумкин бўлиб, унга қарши самарали чоралар кўриш долзарб масаладир.
“Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази интернетдаги фирибгарлик механизмлари, уларни амалга оширишдаги янги усуллар ва фуқаролар хабардорлиги даражасини илмий асосда таҳлил қилиш мақсадида социологик тадқиқот ўтказишни бошлади.
Мазкур тадқиқотни ўтказишдан мақсад фуқароларнинг интернет фирибгарлиги ҳақидаги тушунчалари, интернет фирибгарлигида дуч келган ҳолатлари ҳамда фирибгарларга учраган вазиятда кимга мурожаат этганликлари ҳақидаги фикр мулоҳазаларини ўрганиш. Шунингдек, юртдошларимиз интернет фирибгарликларидан ўзларини эҳтиёт чоралари ҳақида маълумотлар олиб таҳлил қилишдан иборат.