31.07.2025
27
“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази жамоаси “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Сеитов Мансур Шерикбаевични муносиб мукофот билан тақдирлангани муносабати билан самимий табриклайди.
2025 йил 30 июл — Халқлар дўстлиги куни муносабати билан Мансур Шерикбаевич Ўзбекистон Республикасида миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, бағрикенглик, ўзаро ҳурмат муҳитини қарор топтириш ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Ушбу эътироф — фақат бир шахснинг эмас, балки бутун марказ жамоасининг саъй-ҳаракатлари, жамиятда соғлом ижтимоий фикр ва фуқаролик бирдамлигини таъминлаш борасидаги ҳамжиҳат меҳнати самарасидир.
Мансур Сеитовнинг фаолияти нафақат илмий-амалий ечимларга асосланган, балки у жамиятда инсон ҳуқуқлари, мулоқот маданияти ва бағрикенглик ғояларини оммалаштиришда ташаббускорлик билан намоён бўлиб келмоқда.
“Ижтимоий фикр” маркази жамоаси номидан яна бир бор табриклаймиз! Муваффақиятларингиз доимий, ижтимоий миссиянгиз мустаҳкам бўлсин!
Ҳурмат билан
“Ижтимоий фикр” республиκа
жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази