251

“ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР ОИЛА ТЎҒРИСИДА: АСОСИЙ ҚАРАШЛАР ВА УСТУВОРЛИКЛАР”

Халқаро оила куни арафасида «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази  "Ўзбекистонликлар оила тўғрисида: асосий қарашлар ва устуворликлар" мавзусида комплекс тадқиқот ўтказди. Сўровда мамлакатимизнинг барча минтақалари аҳолиси, эркаклар ва аёллар, ёшлар ва катта ёшдагилар, шаҳар ва қишлоқлар аҳолиси иштирок этишди.

Фуқаролар ва уларнинг оилалари манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолининг турмуш даражаси ва фаровонлигини оширишга қаратилган кучли ижтимоий сиёсат мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий устувор йўналишларидан бири  ҳисобланади. Сўнгги йилларда оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, никоҳ институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, ёш оилаларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ва маънавий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ижтимоий сиёсатнинг асосий тамойиллари ва устувор йўналишларини самарали амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратилди.