36

"Ижтимоий фикр" Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан "Фуқаролар Ўзбекистондаги коррупция тўғрисида" мавзусида социологик сўров ўтказишни бошлади.

Ушбу тадқиқотни ўтказишдан мақсад жамиятимизда фуқароларнинг коррупцияга бўлган муносабатини, унинг тарқалиш даражасини, турлари ва сабабларини, шунингдек, унга қарши курашиш самарадорлиги борасидаги фикр-мулоҳазаларини ўрганишдан иборатдир.

Сўровнома Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги турли ижтимоий гуруҳлар ва ёш тоифалари ўртасида олиб борилади. Мазкур сўровномада коррупция ҳолати бўйича фуқароларнинг шахсий тажрибаси, давлат хизматларида шаффофлик, рақамлаштириш жараёнлари ва аҳолининг ҳуқуқий хабардорлик даражаси каби муҳим масалалар қамраб олинган.