274

“Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг замонавий трендлари”  мавзусида халқаро илмий-амалий конференция

Жорий йилнинг 27-октябр куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети “Ижтимоий иш” кафедраси ва Ж.Баласагин номидаги Қирғиз Миллий университети “Социология ва ижтимоий иш” кафедраси ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар иштирокида “Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг замонавий трендлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Конференциядан кўзланган асосий мақсад, ижтимоий соҳани ривожлантиришда фуқаролик жамияти институтлари ролини ошириш, эҳтиёжманд оилалар ва болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий соҳада хизмат кўрсатиш жараёнларини стандартлаштириш ва инклюзив таълимни шакллантириш ҳамда тўсиқсиз муҳитни барпо этишга оид тажриба алмашишдан иборат бўлди.

Халқаро конференцияда  даставвал Россиядаги Олий иқтисодиёт мактабининг Ижтимоий фанлар факультети профессори, Ижтимоий интеграцияни тадқиқ қилиш халқаро лабораториясининг мудири Е.Р.Ярская-Смирнова ҳамда Ж. Баласагин номидаги Қирғиз Миллий университети “Социология ва ижтимоий иш” кафедраси мудири А.Р.Жусубалиевлар ўз маърузаларини тақдим этишди. Шунингдек, конференцияда Ўзбекистон Ногиронлари Ассоциацияси раиси О.Ю.Исаков, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари М.А.Нурматова ҳамда ЮНИСЕФ Болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги “Болалар ҳимояси” дастури маслаҳатчиси Д.И.Исаевалар ҳам ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Конференцияда Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети “Социология” ва “Ижтимоий иш” кафедраларининг яқин ҳамкори бўлган “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази директорининг биринчи ўринбосари М.К.Хаджимухамедов иштирок этди ва мазкур конференция  тўғрисдаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Илмий-амалий конференцияда Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети “Ижтимоий иш” кафедраси мудири Н.М.Латипова сўзга чиқди.

Шундан сўнг анжуман қатнашчилари келгусидаги вазифалар тўғрисида фикр алмашишди ва ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш ҳақида келишиб олинди.