448

БАЙРАМ ТАБРИГИ

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази барча азиз ватандошларимизни ғурур ва ифтихори бўлмиш, жонажон Ўзбекистонимизнинг машаққатли, шу билан бирга, шарафли истиқлол йўлидаги энг ёрқин ва ўчмас саҳифасига айланган, Она Ватанимиз ҳаётидаги унутилмас тарихий воқеа – Ўзбекистонимиз мустақилликка эришган куннинг 32 йиллиги муносабати билан чин қалбдан самимий муборакбод этади!

Янги Ўзбекистонимиз, жонажон Она Ватанимиз, шиддат билан ўзгараётган ва ривожланаётган даврда ўзини турли соҳаларда бутун оламга намоён этишида беминнат ҳиссаларини қўшиб келаётган Ўзбекистон халқига оилавий тинчлик-ҳотиржамлик, файзу барака, мустаҳкам сиҳат-саломатлик, осойишталик, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик, дастурхонларига тўкин-сочинлик тилайди!

Асрлар, йиллар, замонлар ўтиб кетар, аммо, барчамизга қадр-қимматимизни, шаънимизни, ўзлигимизни англаш, ўз юртимизни самимий севишни, ардоқлашни, тилимиз, муқаддас динимиз ва тарихимизни қайтариб берган бу улуғ айём Ватанимиз тарихида олтин саҳифа бўлиб, абадий қолажак.

Мустақиллик байрамингиз  муборак бўлсин, азиз ватандошлар!

“Ижтимоий фикр”

 республика жамоатчилик

 фикрини ўрганиш Маркази