21.09.2023
222
ФУҚАРОЛАР ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ Ш.M. МИРЗИЁЕВНИНГ НЬЮ-ЙОРКДА БМТ БОШ АССАМБЛЕЯСИНИНГ 78-СЕССИЯСИДА СЎЗЛАГАН НУТҚИ ТЎҒРИСИДА
«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан 2023 йил 21 сентябрдан бошлаб “ФУҚАРОЛАР ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ Ш.M.МИРЗИЁЕВНИНГ НЬЮ-ЙОРКДА БМТ БОШ АССАМБЛЕЯСИНИНГ 78-СЕССИЯСИДА СЎЗЛАГАН НУТҚИ ТЎҒРИСИДА” мавзусида телефон сўрови ўтказилади. Фуқароларнинг мамлакат Президенти маърузасининг асосий қоидалари ҳақидаги фикрини ўрганиш, давлат Раҳбари томонидан Бош Ассамблеяда белгилаб берилган мақсад ва вазифаларнинг давлатимиз, жамиятимиз, ҳар бир фуқаронинг ҳаёти учун долзарблиги ва аҳамияти ҳақида ўзбекистонликларнинг фикрини, Ш.М.Мирзиёевнинг ана шундай юксак халқаро минбардан янграган нутқига фуқароларнинг муносабатини аниқлаш тадқиқотнинг мақсади бўлди.
Teлефон сўровида мамлакатимиз минтақалари аҳолиси, эркаклар ва аёллар, ёшлар, катта ва ўрта ёш вакиллари, турли миллат вакиллари, турли соҳаларда банд бўлган ижтимоий қатламлар иштирок этади.
Сўровда мамлакатдаги барча шаҳар ва мобил телефон абонентларидан танланган респондентларнинг тасодифий стратификацияланган танлови қўлланилади. Ахборот тўплаш Марказ мутахассислари томонидан тайёрланган ягона стандартлаштирилган саволнома бўйича интервьюлар ўтказиш орқали амалга оширилади.