217

Парламент комиссиясининг 2023 йил 28 июлдаги 49-сонли қарорига 1-илова Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди“Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, тиббийва экологик маданиятни юксалтириш” мавзуида Давлат грантлари ажратиш учун  4-танловни ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:

1.       Аҳолининг экологик ва тиббий маданиятини юксалтириш, тўғри овқатланиш маданиятини оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;

2.      Маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, санитария-экологик ҳолатни яхшилаш бўйича ижтимоий чора-тадбирларини амалга ошириш;

3.      Юқумли касалликларнинг профилактика қилиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш;

4.      Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш соҳасида ижтимоий шериклик ривожлантириш;

5.      Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашда ижтимоий шерикликни йўлга қуйиш;

6.      Фавқулодда ҳолатларда аҳолига биринчи ёрдам кўрсатиш, ўзини ҳимоя қилиш кўникмаларини шакллантириш;

7.      Аҳоли ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ОАВ ролини кучайтириш.

Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;

2. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб сайти ва t.me/group_jamoat_fondi телеграм каналида жойлаштирилган ва янги юкланган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

3. Охирги ўзгартириш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;

4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;

6. Ташкилотнинг солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома;

7. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 100 миллион сўмгача.

Ҳужжатлар 2023 йил 2 августдан 4 сентябргача қабул қилинади.

Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй. 

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86. 

 Илова