08.10.2026
8
ФУҚАРОЛАР ЎЗБЕКИСТОНДА ИЧКИ ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ҲАҚИДА
2026 йил 24-28 август кунлари “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан Ўзбекистонда ички туризмнинг бугунги ҳолати, муаммолари ва ривожланиш истиқболлари юзасидан фуқароларнинг фикрларини ўрганишга бағишланган жамоатчилик фикри сўрови ўтказилди.
Тадқиқот доирасида фуқароларнинг ички туризмда иштирок этиш даражаси, мамлакат бўйлаб туристик сафарларнинг мунтазамлиги, туристик фаолликни чекловчи омиллар, туристик хизматларнинг молиявий жиҳатдан қулайлиги, фуқароларнинг мотивацияси ва афзалликлари, шунингдек, сўнгги 3-5 йил давомида туризм соҳасида юз бераётган ўзгаришларга берган баҳолари ўрганилди. Фуқароларнинг ички туризмни янада ривожлантириш бўйича устувор чора-тадбирлар юзасидан билдирган фикрларига алоҳида эътибор қаратилди.
Сўровда Ўзбекистоннинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан респондентлар иштирок этди. Сўров телефон орқали интервью олиш усулида ўтказилди.
Тадқиқотнинг асосий натижалари инфографикада тақдим этилган.


