27.10.2026
15
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди давлат гранти танловини эълон қилди. Танловнинг устувор йўналишлари хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳолининг киберхавфсизлик маданияти ва конституциявий саводхонлигини ошириш, интернет фирибгарлиги, тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, гендер стереотиплари ва жинс бўйича камситишга қарши курашиш, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларида жамоатчилик назоратини кучайтириш, шунингдек, ҳудудлардаги экологик муаммоларни ҳал этиш ва “яшил иқтисодиёт” тамойилларини оммалаштиришни қамраб олади.
Мазкур масалалар бугунги кунда Ўзбекистон учун айниқса долзарб аҳамият касб этмоқда. Яқинда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган қонунчиликка ўзгартишлар қабул қилинди. Шунингдек, Президент сув, табиат ва яшил ҳудудларни асрашни миллий устувор йўналишлардан бири сифатида белгилади. Ушбу йўналиш 2026 йил 28 августда эълон қилинган тўртинчи миллий дастурдан ҳам ўрин олди.
Танлов шартлари ҳақида батафсил:
Расмий сайтга ҳавола: Давлат грантлари танлови
Телеграм каналига ҳавола: https://t.me/Parlament_jamoat_fondi


