6

ПРЕСС-РЕЛИЗ

ОАВ вакиллари учун таклифнома

16.11.2026 й. | Тошкент шаҳри

«СОЦИОЛОГИЯ АМАЛДА»: 16 НОЯБРЬ КУНИ ТОШКЕНТДА МАРКАЗНИНГ ЁШ ХОДИМЛАРИ АКАДЕМИК РАЪНО УБАЙДУЛЛАЕВА ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАНГАН ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТУРНИРДА ИШТИРОК ЭТАДИЛАР

Атоқли олим таваллудининг 90 йиллигига бағишланган социологик фестивал жамоавий касбий беллашув ҳамда Убайдуллаева Раъно Ахатовна номидаги Социологлар Мактаби фаолиятининг бошланишига  расман старт берилишини бирлаштиради.

16 ноябрь куни Тошкент шаҳрида «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг ёш ходимлари “Социология амалда” интеллектуал турнирида беллашадилар. Академик Убайдуллаева Рано Ахатовна хотирасига “Заковат” форматидаги жамоавий ўйин ва Kahoot платформасидаги индивидуал финал бўлиб ўтади. Шу куни олим номи билан аталувчи социологлар Мактаби фаолиятининг бошланиши ҳам расман эълон қилинади.

Турнир академик Убайдуллаева Рано Ахатовна таваллудининг 90 йиллигига бағишланган “Академик Рано Ахатовна Убайдуллаеванинг илмий мероси: фан, жамият, авлодлар” социологик фестивал доирасида ўтказилади. Фестивал 4 ноябрь куни доимий фаолият юритувчи “Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: усуллар, назария ва амалиёт” илмий-амалий семинари доирасида ташкил этилган “Илмий мерос ва замонавийлик” мавзусидаги давра суҳбати шаклида бошланган эди.

Фестивалнинг иккинчи тадбири марказнинг ёш ходимлари учун интеллектуал турнир бўлади. 35 ёшгача бўлган иштирокчиларни ўз ичига олган тўққизта жамоа ғалаба учун курашади. Ёш мутахассислар социология соҳасидаги билимларини, жамоатчилик фикрини ўрганиш методологиясини, социологик маълумотларни таҳлил этиш ва талқин қилишни, шунингдек, тадқиқот қарорларини зудлик билан қабул қилиш қобилиятини намойиш этадилар.

Турнир ёш мутахассисларнинг касбий маҳоратини ошириш, таҳлилий фикрлаш қобилиятини ва жамоада ўзаро ҳамкорлик қилиш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган. У  фестивалнинг умумий мақсадлари:  академикнинг илмий меросини асраб-авайлаш, Ўзбекистонда социология фанини ривожлантириш ҳамда тадқиқотчилар авлодлари ўртасидаги ворисийликни мустаҳкамлашга  хизмат қилишни давом эттиради.

Тадбирни марказ директори, иқтисодиёт фанлари доктори Нигина Раҳимова кириш сўзи билан очиб беради. Марказ директорининг амалий тадқиқотлар бўйича ўринбосари, социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Мансур Сеитов турнирнинг мақсадлари ҳамда ёш мутахассисларнинг илмий салоҳиятини ривожлантириш масалалари ҳақида сўз юритади.

Социологлар мактаби фаолиятининг бошланиши.Тадбир давомида академик Рано Ахатовна Убайдуллаева номидаги Социологлар мактаби ўз фаолиятини бошлагани расман эълон қилинади. Бу фестивалнинг муҳим воқеаларидан бири бўлади.

Марказ директорининг биринчи ўринбосари, социология фанлари доктори (DSc) Алексеева Виктория Сергеевна мазкур мактабнинг мақсад ва вазифалари, таълим йўналишлари, ўқув модуллари ҳамда ёш мутахассисларнинг касбий ривожланиши учун яратиладиган имкониятлар ҳақида маълумот беради.

Шундан сўнг иштирокчиларга “Раъно Ахатовна Убайдуллаева: ҳаёти, илмий фаолияти ва мероси” мавзусидаги видеофильми намойиш этилади.

Турнир икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқич – “Заковат” услубидаги жамоавий беллашув.

“Заковат” – Ўзбекистон интеллектуал ҳаётининг муҳим қисмига айланган. 2022-йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу интеллектуал ўйинни аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантиришга чорланган дастурни тасдиқлаган. Турнирда марказ ходимлари ҳам “Заковат” ўйини қоидалари асосида ўз билим ва зукколикларини синовдан ўтказадилар. Жамоавий беллашувнинг ҳар бири олтитадан саволни ўз ичига олган уч раунддан иборат бўлади.

Биринчи раунд – “Социология тарихи ва илмий мерос”. Ушбу раундда иштирокчиларнинг социология фанини тарихи ҳамда академик Рано Убайдуллаеванинг илмий мероси бўйича билимлари синовдан ўтказилади.

Иккинчи раунд – “Социология – рақамлар ва фактларда”. Унда иштирокчиларга социологик маълумотлар, рақамлар ва фактларга асосланган саволлар тақдим этилади.

Учинчи раунд – “Заковат: мантиқ ва зукколик”. Мазкур раунд иштирокчиларнинг мантиқий фикрлаш қобилияти ва зукколигини синовдан ўтказувчи топшириқлар ҳамда ностандарт саволлардан иборат бўлади. Жамоавий босқич якунида энг юқори балл тўплаган учта жамоа аниқланади.

Индивидуал финал. Турнирнинг иккинчи босқичи Kahoot платформасида ташкил этилади. Унда 15 нафар финалчи QR-код орқали ўйинга қўшилиб, “Энг ҳозиржавоб ёш социолог” унвони учун ўзаро беллашади. Иштирокчилар Янги Ўзбекистон тараққиёти, академик Рано Убайдуллаеванинг илмий мероси, социологик тадқиқотлар методологияси ҳамда мантиқий фикрлашга оид 20 та саволга жавоб берадилар. Ғолиблар 1-, 2- ва 3-ўринлар учун сертификатлар билан тақдирланадилар.

16 ноябрь тадбир дастури

10:45

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директорининг кириш сўзи

11:00

Турнирнинг мақсадлари

11:15

Рано Ахатовна Убайдуллаева номидаги социологлар Мактаби фаолияти бошланганини расман эълон қилиш ва Мактаб тақдимоти

11:30

“Рано Ахатовна Убайдуллаева: ҳаёти, илмий фаолияти ва мероси” видеофильмини намойиш этиш

12:00–13:00

Жамоавий босқич: “Заковат” услубидаги уч раунд

13:00

Жамоавий босқич якунлари ва тақдирлаш маросими

14:30–15:00

Kahoot платформасида индивидуал финал

15:00

Турнир якунлари ва ғолибларни тақдирлаш маросими

Сана ва вақт: 2026 йил 16 ноябрь, соат 10:00

Ўтказилиш жойи: Mir Luxe Plaza меҳмонхонаси

Телевидение, босма ва интернет нашрлари вакилларини тадбирни ёритиш учун таклиф этамиз.