18.11.2026
44
СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ: ФУҚАРОЛАРНИНГ ХАБАРДОРЛИГИ ВА КУТИЛМАЛАРИ
2026 йил 15–18 сентябрь кунлари «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан фуқароларнинг сунъий интеллект ҳақидаги хабардорлик даражаси, ундан фойдаланиш тажрибаси, шунингдек, ушбу технологиянинг ривожланиши билан боғлиқ кутилмалари, имкониятлар ва хавф-хатарларни ўрганишга бағишланган жамоатчилик фикри сўрови ўтказилди.
Тадқиқот доирасида фуқароларнинг сунъий интеллект технологиялари ҳақидаги хабардорлик даражаси, сунъий интеллект (СИ) хизматларидан фойдаланиш тажрибаси, улардан қанчалик тез-тез ва қайси соҳаларда фойдаланиши, сунъий интеллектдан фойдаланиши ёки фойдаланмаслиги сабаблари, шунингдек, ушбу технологиянинг келгусидаги ривожланишига муносабати ўрганилди. Фуқароларнинг рақамли кўникмаларини оширишга ёрдам берадиган чора-тадбирлар ҳақидаги фикрлари ҳамда сунъий интеллектдан самарали ва хавфсиз фойдаланиш бўйича таълим олишга тайёрлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Сўровда Ўзбекистоннинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаролар иштирок этди. Сўров телефон орқали интервью усулида ўтказилди.
Тадқиқотнинг асосий натижалари қуйидаги инфографикаларда тақдим этилган.




