395

9 Май - Хотира ва қадрлаш куни арафасида “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази барча юртдошларимизни жонажон Ватанимиз озодлиги ва мустақиллигига эришиш йўлида жон олиб, жон берганлар, бугунги нурафшон ҳаётимизни таъминлаш учун сидқидилдан меҳнат қилганлар - барча ўтган азиз инсонлар хотирасига ҳамда бугунги кунда орамиздаги мўътабар фахрийларимизга чуқур ҳурмат ва эҳтиром рамзи бўлган бу ҳаяжонли ва ғоят аҳамиятли байрам билан муборакбод этади!

“Ижтимоий фикр” РЖФЎМ Сизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, узоқ умр, ёруғ кунлар таровати ва яқинлар ҳамда туғишганларнинг қалб ҳарорати, эътибори ва ғамхўрлигини тилайди.

Азиз инсонлар хотираси барча юртдошларимизни Янги Ўзбекистонни барпо этиш ҳамда эзгулик ва инсонпарварлик ғоялари тантанаси йўлида янада мустаҳкамроқ жипслаштираверсин! Осмонимиз доимо мусаффо, тинчлигимиз эса барқарор бўлсин!