322

БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ўлкамизга бахт ва баҳор элчиси, янгиланиш фасли, халқимизнинг азалий  байрами, шарқона йилбоши – Наврўзи олам кириб келмоқда. Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!

Юртимизда Наврўз айёмининг ўрни бўлакча. Наврўз туфайли Ватан тупроғи, она заминдаги ҳар бир гиёҳ кўзга тўтиё қилинади. Наврўз - инсонийлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик айёми. Унинг мамлакатимизда яшаётган, миллати, тили ва динидан  қатъи назар, барча юртдошларимиз учун умумхалқ байрамига, энг севимли ва ардоқли айёмга айлангани бежиз эмас. Зеро, айнан шу байрамда миллатлараро дўстлик, ўзаро ҳурмат, саховат ва мурувват туйғулари яққол намоён бўлади.

Барчангизни Наврўз байрами билан табриклаймиз ва ҳамиша мустаҳкам сиҳат-саломатлик, шоду хуррамлик, янги куч-ғайрат, юртимизга  тинчлик-фаровонлик  тилаймиз.

Элимиз дастурхони файзу баракага тўлсин!

Наврўзи оламингиз муборак бўлсин!

 

 

“Ижтимоий фикр” республика

 жамоатчилик фикрини

 ўрганиш Маркази