10.12.2022
295
ЭСДАЛИК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
Бугун “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги ПФ-243-сон Фармонига асосан таъсис этилган “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонларини ходимларга топшириш маросими бўлиб ўтди.
“Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан Марказ директорининг биринчи ўринбосари М.К.Хаджимухамедов, молиявий ишлар бўйича директор ўринбосари А.В.Попенкова ва Ходимлар ва умумий ҳужжат айланишини бошқариш хизмати мудири Ш.Х.Имамовалар тақдирландилар. Нишонларни Марказ директори, и.ф.д. Н.Х.Раҳимова топширди.
Марказ жамоаси тақдирланган ҳамкасбларини ушбу эътироф билан қизғин табриклайди ва уларга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, мамлакатда жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини янада такомиллаштиришда улкан зафарлар тилайди!
Эсдалик нишони муборак бўлсин, азиз ҳамкасблар!