18.11.2022
317
ФАХР-ИФТИХОР ТИМСОЛИ
Ҳар бир мамлакатнинг давлат байроғи давлатчиликнинг энг муҳим тимсолларидан бири бўлиб, унда кўплаб алоҳида, бетакрор маънолар мужассам бўлади. Қадим замонлардан бери халқлар ва давлатлар уларни вояга етказган заминнинг келиб чиқиши ва асосларини ўзида мужассам этган Ватан байроқларини, шунингдек, халқ деб номланган бирликка тўпланган одамларнинг турмуш тарзи ва менталитетига хос ноёб қадриятларни қадрлаб, ҳурмат қилиб келмоқдалар. Давлатнинг рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, эркинлиги, тинчлиги ва барқарорлигини ифодалайди. Буюк аждодларимиз ҳам ўз Ватанининг байроғини муқаддас деб билишган ва у билан доимо фахрланишган, уни кўз қорачиғидек сақлашган. Байроқ ота-боболаримиз учун ҳамиша озодлик, куч ва қудрат, қаҳрамонлик ва зафар рамзи бўлиб хизмат қилган.
1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Ушбу ҳужжатда таъкидланганидек, давлат байроғи Давлат суверенитетининг рамзларидан биридир. Байроқ Ўзбекистон вакиллари иштирокидаги йирик халқаро тадбирларда, спорт форумларида, байрам тантаналарида мустақил Ватан шарафи ва халқ шуҳратини акс эттиради. Шаҳар ва кўчаларни безаб турган байроқ ҳар биримизда фахр-ифтихор туйғусини уйғотади. Мамлакатимизда ўғил-қизларнинг таълим-тарбиясига қаратилаётган улкан эътибор туфайли халқаро майдонда Ватан шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир ёшлар сафи кенгаймоқда. Айниқса, турли даражадаги спорт мусобақаларида ғолибликни қўлга киритаётган ўғил-қизлар шарафига мамлакат байроғи баланд кўтарилмоқдаи. Бундай дамларда қалбимизда Ватанга муҳаббат туйғуси янада уйғонади, халқимизнинг улкан салоҳиятига, келажагимизга, Янги Ўзбекистонга бўлган ишонч янада мустаҳкамланади.
Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази мамлакатимизнинг барча фуқароларини Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи куни билан табриклайди ва барчага тўкинлик, соғлик ва фаровонлик тилайди.
Манба: Символ нашей гордости (uza.uz) http://www.press-service.uz/