181

ФУҚАРОЛАРНИНГ ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИ СЎРОВЛАРИГА МУНОСАБАТИ

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан, мамлакатимиз фуқаролари орасида “Фуқароларнинг жамоатчилик фикри  сўровларига муносабати” мавзусида социологик сўров ўтказиш бошланди.

Ушбу сўров ўтказилишидан мақсад мамлакатимиз фуқароларидан, аҳоли ўртасида жамоатчилик фикри сўровларининг ўтказилишига муносабати, жамоатчилик фикри сўровлари нима учун кераклиги, сўровларни ўтказишдан жамиятга фойдаси, ўтказилаётган жамоатчилик фикри сўровларининг натижалари ҳақиқатан ҳам фуқароларнинг фикрларини акс эттирадими каби фикрларини ўрганишдан иборат.

Шунингдек, мамлакатимиз фуқаролари ўртасида ўтказилган сўровлар натижалари қанчалик қизиқарлилиги ҳақида юртдошларимизнинг фикр-мулоҳазалари ўрганиляпди.