429

Яқинлашиб келаётган байрам 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни арафасида "Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази "Фуқаролар Ватан ҳимоячилари куни ҳақида" мавзусида социологик сўров ўтказишни бошлади. Мазкур тадқиқот фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига, ҳарбий хизматга ва мамлакат ҳарбий хизматчиларига муносабатини аниқлашга қаратилган.