13.05.2022
508
ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИ
Оила жамиятни тараққиётида, ёшларни тарбиялаш ва кекса авлодни қўллаб-қувватлашда биринчи даражали аҳамиятга эгадир. Оила ҳар бир инсоннинг ишончли таянчи ва мадад манбаи бўлиб келган ва шундай бўлиб қолмоқда, у оналик ва оталик бахтини беради, ёш авлоднинг хулқ-атвори ва ҳаётий қадриятларини тарбиялайди ва шакллантиради. Бахтли, мустаҳкам ва дўстона оила мамлакатимиз муваффақияти ва фаровонлигининг асосидир.
Халқаро оила куни арафасида «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази «Ўзбекистонликлар оила тўғрисида: тасаввурлар ва устуворликлар» мавзусида телефон сўровини ўтказди, ўзбекистонликларнинг замонавий оила, унинг ижтимоий институт сифатидаги роли ҳақидаги фикрини аниқлаш унинг мақсади бўлди.
Ўтказилган жамоатчилик фикри сўрови натижалари оила ўзбекистонликлар учун ноёб ва алмаштириб бўлмайдиган қадрият ҳисобланиши, фуқаролар ўз ҳаётларини оила, меҳр-муҳаббат, болалар, никоҳ ва оилавий муносабатларсиз тасаввур қила олмасликлари ҳақидаги ишончни тасдиқлайди. Жамоатчилик фикрига кўра, оила Ўзбекистон фуқароларининг асосий ҳаётий қадрияти, жамиятнинг ахлоқий пойдевори, маънавият ўчоғи, миллий анъана ва урф-одатларнинг муҳофизи ва муносиб авлодни тарбиялаш ва ижтимоий тажрибани ўтказишни таъминлайдиган энг муҳим ижтимоий институт бўлиб қолмоқда.
Халқаро оила кунида Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази барча ўзбекистонликларни бу шонли байрам билан табриклайди. Сизнинг оилангиз учун бу кун мустаҳкам туйғулар, ғамхўрлик ва ўзаро тушуниш рамзига айлансин. Сизнинг оилавий ҳаётингизга ўзаро меҳр-муҳаббат, бахт, саломатлик, гўзаллик, тўкинлик ва фаровонлик ёр бўлсин!