01.02.2022
359
2021 йил якунлари бўйича Ўзбекстон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги «Очиқлик индекси» натижалари эълон қилинди. Ушбу маълумотларга кўра «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази тақдим қилинган 100 ташкилот ўртасида 15 ўринни эгаллади. Бу бу давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини, ахборот олиш эркинлигини таъминлаш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармони қоидаларини амалга ошириш йўли билан жамоатчилик назоратининг такомиллаштирилаётганлиги ҳақида далолат беради.