13.03.2023
259
Мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида энг фаол 40 нафар раҳбар аёллар
"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати мутахассислари томонидан Ижтимоий-иқтисодий ташаббуслар институти экспертлари билан ҳамкорликда давлат органлари ва ташкилотларидаги энг фаол қирқ нафар раҳбар аёллар рўйхати янгиланди. Энг фаол 40 нафар раҳбар хотин-қизлар рўйхатидан нодавлат секторининг бир неча вакиллари ҳам жой олишди, зеро, улар давлат сиёсатини шакллантириш ва қарорлар қабул қилишда фаол иштирок этмоқдалар. Нодавлат сектори вакиллари орасида "Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази директори, иқтисодиёт фанлари доктори Нигина Раҳимова ҳам бор.
Экспертлар томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, мамлакатда таркибий ва институционал ўзгаришлар давом этмоқда, гендер тенглик соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилиб, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги роли ва мақоми янада ошмоқда.
Бугунги кунда хотин-қизларнинг сиёсий партиялардаги улуши 47%га, олий таълимда - 40%га, тадбиркорликда эса 37%га етди. Хотин-қизларнинг раҳбарлик лавозимлардаги улуши 33%ни ташкил этмоқда. Айни вақтда хотин-қизлар мамлакатдаги 2 мингга яқин давлат ва жамоат ташкилотларига раҳбарлик қилмоқдалар.
Манба: @uzbyuksalish