379

Мамлакат Мудофаа вазирлигида Республика илмий-амалий конференцияси

 

2022 йил 24 февраль Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар Бош бошқармасида “Ҳарбий психолог ва социологларнинг касбий фаолиятининг ҳозирги тенденциялари, муаммолари ва истиқболлари" мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Психологлар ва социологларнинг самарали касбий фаолиятини таъминлайдиган асосий таркибий қисмларни чуқур ўрганиш ва шу асосда психологик хизмат мутахассисларини, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг командирлари ва бошлиқларини янада ривожлантиришга ёрдам берадиган тегишли услубий таклифларни ишлаб чиқиш унинг мақсади бўлди.

Конференцияда “Ижтимоий фикр" Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг Тезкор тадқиқотлар бўлими мутахассислари Тожибоев Азизбек Баҳодир ўғли ва Бобоев Шерзод Норқўзиевич "Ҳарбий хизматчилар орасида социологик тадқиқотлар ўтказиш методологияси" мавзусида маъруза қилдилар, унда социологик тадқиқотлар ўтказишнинг замонавий йўналишлари ва усуллари ҳамда “Ижтимоий фикр" РЖФЎМ илмий-касбий фаолиятининг хусусиятлари очиб берилди.

* Фотоматериал Тошкент ҳарбий округи матбуот хизмати томонидан тақдим этилди