05.07.2022
410
МУКОФОТ МУБОРАК, АЗИЗ ҲАМКАСБЛАР!
Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш доирасида мамлакатимизнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, юриспруденция ва бошқа соҳаларида кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган пенсия ёшидаги юртдошларимиз ва ҳаётини оилалар мустаҳкамлигини сақлаш, фарзандларимизни жамият олдида масъулият, миллий ва умуминсоний қадриятларга, катталарга ва ёш авлод вакилларига ҳурмат, она-Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишига бағишлаган, жамиятда ҳурмат қозонган онахонларнинг бир гуруҳи “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Мукофотланганлар орасида Марказ ташкил этилган дастлабки кундан бошлаб, ўтган 25 йил давомида мамлакатимизда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантириш ишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ҳамкасбларимиз – Марказ директорининг биринчи ўринбосари ХАДЖИМУХАМЕДОВ Марат Каримович ва Марказ бўлим бошлиғи АБДУМАЛИКОВА Улбўсин Абдухатовнанинг ҳам борлиги бизда фахр-ифтихор туйғусини уйғотади. Биз ҳамкасбларимизни кўп йиллик ҳалол ва самарали меҳнатларининг эътирофи билан самимий табриклаймиз ва уларга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, ишларида янгидан-янги ютуқлар тилаймиз!
Мукофот муборак, азиз ҳамкасблар!