408

Азиз юртдошлар!  Фасли баҳор айёми азалий Наврўз  шарқона йилбоши, баҳорги тенгкунлик, яшариш ва янгиланиш рамзидир.

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази қадимий ва навқирон Наврўз айёми билан барчангизни муборакбод этади ва Сиз, азизларга, мустаҳкам сиҳат-саломатлик, тинчлик-фаровонлик, кўнгилларга хотиржамлик ва шукроналик ҳисси, ҳаётингиз ва фаолиятингизда ижобий ўзгаришлар, янгидан-янги ютуқлар ва омад тилайди.

Наврўзнинг файзли қадамлари қутлуғ бўлсин, Наврўз билан юртимиз, хонадонимиз меҳр-муҳаббатга, илиқликка, эзгу орзу-умидлар ва бахту саодатга тўлсин!

Наврўзи оламингиз муборак бўлсин, азиз дўстлар!