364

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази мамлакат аҳолисининг асосий қадриятлар тизими ва дунёқарашини, мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар таъсирида уларнинг ўзгариш динамикасини, бугунги кунда аҳоли учун муҳим бўлган масалаларни ўрганиш мақсадида мунтазам равишда мониторинг режимида социологик сўров ўтказиб келмоқда.

Жорий йилда “Ўзбекистон фуқароларининг қадрият мезонлари ва тамойиллари” мавзусидаги социологик сўров 20-30 ноябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Сўров давомида мамлакатнинг барча минтақаларидан 18 ёш ва ундан катта ёшдаги жами 1100 нафар респондентлар қамраб олинади. Маълумотлар Марказ интервьюерлари томонидан респондентлар билан бевосита суҳбат - интервью ўтказиш усулида тўпланади. Мазкур социологик сўров Марказ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган ягона андазавий сўровнома бўйича ўтказилмоқда.

 "Ижтимоий фикр" республика  жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази сизни онлайн сўровномада иштирок этишга ва шу билан келажагингизни белгилашда фаол бўлишга таклиф қилади.

Сўровномада иштирок этиш