39



Францияда ўтказилган Паралимпия ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Ўзбекистон терма жамоасидаги матонатли спортчиларимиз юртимиз спорти тарихида янги рекорд натижаларни қайд этиб, умумий ҳисобда 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза медали билан уйга қайтишмоқда.  

Ўзбекистоннинг олтин медал олган параатлетлари

1. Асила Мирзаёрова (узунликка сакраш)
2. Қудратуллахон Маъруфхўжаев (ядро улоқтириш)
3. Элбек Султонов (ядро улоқтириш)
4. Асадбек Тоштемиров (таэквондо)
5. Ёрқинбек Одилов (найза улоқтириш)
6. Бобур Омонов (ядро улоқтириш)
7. Шерзод Намозов (дзюдо)
8. Хусниддин Норбеков (ядро улоқтириш)
9. Толиббой Йўлдашев (диск улоқтириш)
10. Нурхон Қурбонова (найза улоқтириш)

Ўзбекистоннинг кумуш медал олганпараатлетлари

1. Зиёдахон Исоқова (таэквондо)
2. Кубаро Ҳакимова (ядро улоқтириш)
3. Гулжаной Наимова (таэквондо)
4. Дониёр Салиев (узунликка сакраш)
5. Сервер Ибрагимов (ўқ отиш)
6. Сафия Бурханова (ядро улоқтириш)
7. Кумуш Ходжаева (дзюдо)
8. Шаҳина Йигиталиева (найза улоқтириш)
9. Рўза Кузиева (пауэрлифтинг)

Ўзбекистоннинг бронза медал олганпараатлетлари

1. Темур Гиязов (баландликка сакраш)
2. Толиббой Йўлдашев (ядро улоқтириш)
3. Нурхон Қурбонова (ядро улоқтириш)
4. Моҳигул Ҳамдамова (диск улоқтириш)
5. Учқун Қуронбоев (дзюдо)
6. Довурхон Кароматов (дзюдо)
7. Муслима Одилова (сузиш, баттерфлай)

 

Париждаги XVII ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон дунёда 13-ўрин, Осиё мамлакатлари орасида Хитой ва Япониядан кейин 3-ўрин, Туркий ва мусулмон давлатлари орасида 1-ўринни қўлга киритди. Спортчиларимизга келгуси ишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз!