415

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази «Суд-ҳуқуқ тизими жамоатчилик фикри кўзгусида» мавзусида социологик сўров ўтказмоқда. Мазкур социологик сўров мамлакатимизнинг барча вилоятлари бўйлаб, жумладан Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида 9-19 октябрь кунлари давомида ўтказилиши режалаштирилган. 

Сўров давомида жами 1100 нафар респондентлар қамраб олиниб, маълумотлар шахсий мулоқот-интервью усулида бевосита суҳбат ўтказиш орқали Марказ мутахассислари ишлаб чиққан ягона андозавий сўровнома бўйича тўпланиб борилади.

“Ижтимоий фикр” Маркази томонидан амалга оширилаётган социологик сўров, аввалам бор мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий тараққиёт даражасини тизимли таҳлил қилиб бориш билан биргаликда, мазкур йўналишдаги давлат ва жамият ҳаётининг турли жабҳаларини тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини самарадорлигига тўсиқ бўлаётган муаммоларни ўрганишга қаратилган.