10.05.2022
328
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди “Ижтимоий-маънавий муҳит барқарор бўлмаган маҳаллаларда аҳолини бандлигини таъминлашга кўмаклашиш”мавзуида Давлат грантлари ажратиш учун 1-танловни
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
1. Ишсиз хотин-қизлар ва ёшларни тадбиркорлик, банк-молия соҳасидаги билимларини ошириш ҳамда доимий бандлигини таъминлаш;
2. Боқувчиси бўлмаган ва ногирон хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, уй хўжалигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;
3. Эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий-маънавий ва иқтисодий қўллабқувватлаш;
4. Уюшмаган ёшларни касб-ҳунар эгаллашга жалб қилиш, уларга ижтимоий-маънавий ва психологик кўмак кўрсатиш;
5. Маҳаллалардаги эҳтиёжманд аҳоли, айниқса хотин-қизлар ва ёшларнинг хоҳиш ва истакларини ўрганиш ҳамда истеъдодларни қўллаб-қувватлаш;
6. Меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга тизимли профилактик, бандлик ва бошқа шу каби соҳаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш;
7. Низоли вазиятлар, оилавий-маиший зўравонлик, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини олдини олишда жамоатчиликнинг ролини юксалтириш;
8. Нотинч ва ноқобил фарзандлари бўлган оилалар билан манзилли иш олиб бориш, барқарор маънавий муҳитни яратиш;
9. Одам савдосини олдини олиш бўйича профилактик ишлар ва ундан жабр кўрганларга ижтимоий-психологик, иқтисодий ва маънавий кўмак кўрсатиш.
Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
2. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб сайти ва t.me/group_jamoat_fondi телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллабқувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 100 миллион сўмгача. Ҳужжатлар 2022 йил 30 апрелидан 31 майигача қабул қилинади.
Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллабқувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.
Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб сайтида танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.