10.05.2022
338
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди “Аҳолига ислоҳотларнинг мазмун ва моҳиятини етказиш, уларнинг онги, маънавий-маърифий дунёқарашини ўзгартириш”мавзуида Давлат грантлари ажратиш учун 2-танловни
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
1. Маҳаллада “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида кенг тарғибот ишларини тизимли ташкил этиш;
2. “Маҳалла – ижтимоий адолат маскани” шиори остида ислоҳотларнинг мазмун моҳиятини маҳалла аҳолисига сингдириш;
3. “Адолат - қонун устуворлигида” маҳалла фуқароларида юксак ҳуқуқий маданиятни, қонун ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат муносабатини шакллантириш;
4. “Мустақиллик энг аввало ҳуқуқдир!” жамиятда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш маданиятини шакллантириш;
5. “Конституция менинг тақдиримда” аҳолини ўз ҳуқуқларини пухта билиш ва қонун устуворлигини таъминлашга ўргатиш;
6. Маҳаллаларда бунёдкорлик ишлари ва ижтимоий-маънавий ўзгаришларни инглиз, рус ва бошқа хорижий тилларда ёритиш ва ижтимоий тармоқларга жойлаштириш;
7. Янги Ўзбекистон стратегиясининг маҳалладаги амалий натижасини миллий ва хорижий медиа манбаларда ёритиш;
8. Демократик ислоҳотлар натижалари, инсон қадрининг маҳалладаги амалий ифодасини босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш;
9. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш ишларида фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини кучайтириш;
10. “Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир” ғояси асосида ота-боболаримиздан мерос бўлиб қолган илм-маърифат дурдоналарини аҳолининг кенг қатламига тушунтириш ишларига кўмаклашиш
Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
2. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб сайти ва t.me/group_jamoat_fondi телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллабқувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 100 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2022 йил 30 апрелидан 31 майигача қабул қилинади.
Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллабқувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.
Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб сайтида танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.