348

     “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази жамоаси барча юртдошларимизни кириб келаётган 2022 йил билан самимий муборакбод этади!
Янги йил азиз Ватанимиз, жонажон халқимиз учун эзгу орзу-умидларга тўлиқ янги уфқларни очаверсин! Янги йил янги режаларга, кўтаринки руҳ, ижодий ғоялар ва кутилмаган ажойиб янгиликларга тўла бўлсин! Байрам шодиёнаси унутилмас қувончу шодликларга, ёрқин нурларга тўлсин, 2022 йил эса ҳамюртларимиз учун илҳомбахш ғоялар, улкан ғалабалар ва ёқимли эътирофларни ола келсин!
     Тилак қилинг, энг эзгу орзу-умидларингиз ушалсин, хонадонингиз доимо тўкин-сочинлик, бахт ва шодлик, фаровонликка тўлиб, мустаҳкам сиҳат-саломатлик ва аъло кайфият ҳамда омад ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!


ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ДЎСТЛАР!