28

Илмий жамоатчилик ва кенг китобхонлар оммаси учун қувончли янгилик!
Социология фанлари доктори, (DSc) Дилором Ташмухамедованинг – “Z-АВЛОД: УМИД, ИШОНЧ ВА ХАВОТИР МАНБАИ” номли монографияси чоп этилди!

Бу монография интернет, ижтимоий тармоқлар ва рақамли муҳитнинг Z-авлод руҳияти, хулқи ва келажакдаги ўрнига қандай таъсир кўрсатаётганини илмий асосда таҳлил этади. Шунингдек, уларнинг ахлоқий баркамоллиги, руҳий саломатлиги ва ахборот оқимларига қарши иммунитети ҳақида сўз боради.

Бугунги ёшлар – кечаги дунё учун мўлжалланмаган.
Z-авлод – интернетда туғилган, рақамли муҳитда ўсган, ахборот оқимида яшайдиган, замонавий психологик хулқ-атвор ва алоқа маданиятига эга бўлган авлоддир.

Китобда бир қатор мавзулар қамраб олинган бўлиб улар қуйидагилар:

  • Z-авлод ва рақамли муҳит ўртасидаги ўзаро таъсир механизмлари;
  • Интернетнинг болалар ва ўсмирлар онги ва миясига таъсири;
  • Халқаро ташкилотлар (ЮНИСЕФ, БМТ, ЖССТ) таҳлиллари ва тавсиялари;
  • Ўзбекистондаги ёшлар орасидаги сўровлар ва реал статистика;
  • Ахборот хавфсизлиги, буллинг, руҳий саломатлик ва ўзини англаш муаммолари;
  • Z-жаргонлар луғати ва замонавий ёшлар тилидаги янги формалар;

Мазкур китоб ёшлар сиёсати ва таълим соҳасида ишловчи мутахассислар, ота-оналар ва тарбиячилар, психологлар, социологлар ва илмий ходимлар учун мўлжалланган.

Z-авлод – келажак эмас, бугунги куннинг ўзи. Уларни тушуниш – фақат ҳис этиш эмас, балки илмий таҳлил қилиш билан бошланади.