160

Сўнгги йилларда юртимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг мамлакатимиз иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларида фаоллигини янада ошириш, оила ва оналикни қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш мақсадида кенг имкониятлар яратилмоқда.

Шунингдек,  мамлакатимизда хотин-қизларнинг тадбиркорлик ва бизнес фаолиятини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг 69-мақсадида хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб қувватлаш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш вазифалари белгиланган.