30.07.2025
20
30 ИЮЛ – ХАЛҚЛАР ДЎСТЛИГИ КУНИ
Ҳар бир инсон тинч, қадрланган, эркин жамиятда яшашни истайди. Бу умуминсоний орзу — халқлар ўртасидаги дўстлик, бағрикенглик ва ўзаро ҳурмат орқали рўёбга чиқади. Шу боис ҳам 30 июль санаси — Халқлар дўстлиги куни дунё миқёсида инсонлар ўртасидаги бирдамлик ва маданий ҳамжиҳатликнинг рамзи сифатида алоҳида улуғланади.
Халқлар дўстлиги — бу шунчаки шиор эмас. Бу ҳар кунлик ҳамкорлик, ҳаёт тарзи, ижтимоий адолат ва ҳамфикрликни қарор топтиришга қаратилган узлуксиз ҳаракатдир.
Ўзбекистон бу борада дунёга намуна бўла олади. Мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари, 200 дан зиёд миллий маданий марказлар фаолияти, Конституцияда мустаҳкамланган тенг ҳуқуқ ва имкониятлар, Миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга қаратилган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ушбу кун мазмунини ҳаётга татбиқ этувчи ёрқин мисолдир.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев бу борада “Биз барча миллат ва элатлар, турли дин вакилларининг тенг ҳуқуқли ва ҳамжиҳат жамиятда яшашини таъминлашни доимий вазифамиз, деб биламиз” деб таъкидлаганлар.
Халқлар дўстлиги — фақат ўтмишга эҳтиром эмас, балки келажак учун масъулият ҳамдир. Мамлакатда миллатлараро муносабатларнинг барқарорлиги — ижтимоий адолатни таъминлайди, жамиятни мустаҳкам қилади, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилади.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси ва ЮНЕСКОнинг резолюцияларида маданий хилма-хилликни ҳимоя қилишга қаратилган асосий ҳужжатлари дўстликни барқарор тараққиёт ва ижтимоий адолатнинг пойдевори сифатида кўради
Шу ўринда, барча юртдошларимизни қайси миллатга, қайси динга мансуб бўлишидан қатъи назар — Халқлар дўстлиги куни билан самимий муборакбод этамиз!
Ҳар бир хонадонда тинчлик, ҳар бир дилга бағрикенглик, ҳар бир жамиятда ўзаро ҳурмат устувор бўлсин!
Бизни дўстлик бирлаштиради, бағрикенглик юксалтиради, тинчлик фаровонликка етаклайди.