14.06.2024
222
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин азиз ватандошлар!
«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази барча юртдошларимизни муқаддас Қурбон ҳайит байрами муносабати билан муборакбод этади! Дунёда азиз ва мукаррам қилиб яратилган инсонни, унинг шаъни ва қадр-қимматини улуғлаш каби муқаддас тушунчаларни ўзида акс эттирган ушбу қутлуғ айём барчамизга муборак бўлсин!
Байрам муносабати билан биз барча ватандошларимизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат ва фаровонлик, хонадонларингизга файз барака, дастурхонларингизга тўкин-сочинлик тилаймиз. Муқаддас Ҳаж зиёратини адо этаётган ватандошларимизнинг сафарлари бехатар бўлиб, эзгу амалларини Яратганнинг ўзи даргоҳида қабул айласин!
Қурбон ҳайит айёми мамлакатимизда кенг нишонланади, халқимиз кўтаринки руҳда ва яхши кайфиятда яқинларидан, ёши улуғ қариндош-уруғлари холидан хабар олиб болажонларнинг кўнгилларини шод этишади.
Шунингдек, ўзаро ҳурмат, меҳр-мурувват, саховат ва ҳамжиҳатлик, сабр қаноат ва шукроналик сингари инсоний фазилатларни улуғлаб келаётган муборак Қурбон ҳайитининг барҳаёт анъаналари турли халқлар ва элатларни бирлаштирувчи беқиёс маънавий куч бўлиб хизмат қилаверсин!
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар!
“Ижтимоий фикр” республика
жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази