27.11.2026
22
“ИЖТИМОИЙ ФИКР” МАРКАЗИ “КЕЛАЖАККА ҚАДАМ” МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИДА ИШТИРОК ЭТДИ
27 ноябрь куни Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида талабалар ва битирувчиларнинг ишга жойлашишига кўмаклашиш, ёш мутахассисларнинг касбий тайёргарлик сифатини ошириш ҳамда олий таълим муассасалари ва иш берувчилар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган “Келажакка қадам” меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги “Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-61-сон қарори ижросини таъминлаш доирасида “Келажакка қадам” ва “Менинг биринчи касбим” дастурларига мувофиқ ташкил этилди.
Ярмаркада “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ходимлари иштирок этди.
Тадбир доирасида талабалар ва битирувчилар иш берувчилар билан бевосита мулоқот қилиш, мавжуд бўш иш ўринлари ҳамда касбий ривожланиш истиқболлари билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.
Марказнинг бундай тадбирлардаги иштироки олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ёш мутахассисларни илмий-тадқиқот фаолиятига жалб этиш ҳамда социология соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш ва уларнинг салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади.




