25.04.2025
104
“Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари” — илмий журналининг 2025 йил 1 - сони нашрдан чиқди. Журналнинг мазкур сонида чоп этилган материаллар Ўзбекистондаги ижтимоий жараёнлар, инсон ҳуқуқлари ва инклюзив тараққиёт нуқтаи назаридан илмий таҳлилини тақдим этади. Чоп этилган мақолалар жамиятда кечаётган трансформация жараёнларини эмпирик маълумотлар, социологик тадқиқотлар ва замонавий илмий ёндашувлар асосида очиб беради. Улар давлат сиёсатининг ижтимоий қабул қилиниши, фуқаро жамияти субъектларининг фаоллашуви ва ижтимоий адолатнинг таъминланиши каби масалаларни қамраб олади. Мазкур журналда Ўзбекистоннинг профессор-олимлари, тадқиқотчи-изланувчилар ҳамда соҳа мутахассислари илмий мақолалари нашр этилган.