25.04.2025
25
“Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари” — 2025 йилнинг биринчи сони нашрдан чиқди. Мазкур журнал Ўзбекистоннинг етакчи илмий-гуманитар нашрларидан бири, ОАК рўйхатига киритилган бўлиб жамоатчилик фикрининг интеллектуал ифодасидир.
Ушбу сон янги Ўзбекистон шароитида фуқаролик жамияти, инсон ҳуқуқлари, ижтимоий барқарорлик, экологик маданият ва халқаро жараёнларнинг замонавий талқинини ўзида мужассам этади. Ҳар бир мақола ижтимоий онг ва фикр шаклланишининг долзарб қирраларини ёритади.
Журналнинг сиёсат ва халқаро муносабатлар рукнида:
Нигина Рахимова — 2024 йилги асосий воқеаларнинг жамоатчилик фикри таҳлили;
Фарҳоджон Исматуллаев — “юмшоқ куч” концепцияси ва ташқи сиёсат;
Наргиза Алимова — Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги стратегик ҳамкорлик;
Санобар Толибова — АSЕАН билан алоқаларнинг тарихий эволюцияси;
Марат Аитов — Қатарнинг Афғонистондаги сиёсий стратегияси;
Шарофиддин Ҳасанов — Сиёсий жараёнлардаги зиддиятларни ҳал қилиш механизмлари;
Ижтимоий таҳлил ва рақамли замон рукнида:
Виктория Алексеева — Ёшларнинг ижтимоий ҳаракатчанлиги ва унинг индекси;
Элёр Заитов — Маҳалла ижтимоий институт сифатида;
Зарина Узакова — Ногиронлар учун рақамли инклюзия;
Шухрат Турдикулов — Ёшлар ва коррупцияга қарши ҳаракат;
Карине Джавакова — Фуқароларнинг ахборот олиш эркинлиги;
Шахноза Султонова — Халқаро миграция: экспортёр ва импортёр мамлакатлар мисолида;
Мақсадли ижтимоий гуруҳлар рукнида:
Нилуфар Кахарова — Феминизациялашган миграциянинг оқибатлари;
Омина Азизова — Ижтимоий муносабат: эртак ва ҳаёт талқинида;
Илҳом Каримов — Инсонлараро муносабатларга асосланган ижтимоий реализм;
Сухроб Хидиров — Маънавий таҳдидлар ва ижтимоий хавфсизлик;
Гулчехра Кабулниязова — Христиан диний антропологиясида инсон концепцияси;
Шунингдек таҳлилий илова ва фикрлар рукнида:
Акмал Саидов, Ўткирбек Очилов — “Сиёсатшунослик” дарслигига профессионал тақриз;
РЖФЎМ ҳисоботлари — Фуқароларнинг Ватан ҳимоячилари куни ҳақидаги фикрлари;
Жамиятдаги ижтимоий воқелик таҳлили (комплекс социологик тадқиқотлар асосида) - каби илмий таҳлиллар ўрин олган.
“Ижтимоий фикр” — ижтимоий онгнинг ҳаётий заминидаги акс-садоси. Уни ўқинг, фикр қилинг, ўз фаол позициянгизни шакллантиринг.