12.06.2024
224
Жорий йилнинг 11-июн куни Адлия вазирлиги ҳамда “Минтақавий Мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти билан ҳамкорликда “Болалар ва ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари. Муаммолар ва таклифлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Ушбу тадбир 2024 йилнинг 13-майидан 13-июнига қадар ўтказилаётган “Болалар ва ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” ҳуқуқий акцияси доирасида бўлиб ўтди.
Мазкур давра суҳбатидан кўзланган мақсад – болалар ва ёшларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишнинг амалдаги ҳолати, қонунчиликдаги бўшлиқлар, амалиётдаги муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари ва таклифларни муҳокама қилишдан иборатдир.
Давра суҳбатида 20 дан ортиқ вазирлик ва идоралар ходимлари иштирок этишди, Хусусан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Шерзод Рабиев, “Минтақавий Мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти Ўзбекистондаги филиали раҳбари Петра Горюп, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси масъул ходими Файзимуродова Лайло Нормуродовна, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) Раҳматов Саттор Неъматович, “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти (Словения) эксперти Мирослав Церар ва бошқалар ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Ушбу давра суҳбатида “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази матбуот хизмати раҳбари, социология фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD., Д.О.Ахмедова ҳам иштирок этди.