22.04.2025
33
«Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан “Аҳолининг нодавлат нотижорат ташкилотларини идрок қилиши ва улар билан ўзаро ҳамжиҳатлиги” мавзусида социологик сўров ўтказиш бошланди.
Ушбу тадқиқот аҳолининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳақидаги хабардорлик даражасини, уларга бўлган ишончни, ҳамкорлик муносабатларини ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамиятда тутган ўрни ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини ўрганишга қаратилган.
Сўровнома доирасида респондентларга нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳақидаги умумий тушунчалар, уларнинг фаолият йўналишлари, жамиятга таъсири, фуқароларнинг шахсий тажрибаси ва келгусидаги иштирок имкониятлари каби бир қатор муҳим саволлар юборилади.
Мазкур тадқиқот жамоатчилик онгида нодавлат нотижорат ташкилотларига нисбатан муносабатни чуқур ўрганиш, фуқароларнинг фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, шунингдек, давлат ва жамият ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ўта муҳим аҳамият касб этади.